Коронавируснинг учинчи тўлқини ва янги Ҳиндистон штамми. Мутахассислар  жойлардаги вазиятни ўрганмоқда,  дастлабки  хулосалар  ҳафтанинг  ўртасида маълум қилинади
Жамият

Коронавируснинг учинчи тўлқини ва янги Ҳиндистон штамми. Мутахассислар жойлардаги вазиятни ўрганмоқда, дастлабки хулосалар ҳафтанинг ўртасида маълум қилинади

1155

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда шифокорлар касалланиш сонининг ортиб боришини учинчи тўлқин сифатида баҳолашадими? Мамлакатда муайян чекловларни жорий этиш учун касалланиш кўрсаткичлари мавжудми? Бу саволларга ҳафта ўртасида аниқ жавоблар бўлади, айни пайтда мутахассислар ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz.   мухбирига Миллий иммунизация дастури координатори Дилором Турсунова гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу саволларга жавоб бериш ва Ҳиндистон штамми ҳақида бутун мамлакатга расмий хабар бериш учун, яъни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда унинг аниқлангани ёқи йўқлигини   тақдиқлаш   борасида мутахассисларда аниқ рақамлар бўлиши керак.

"Айни пайтда маълумотга эга бўлган барча мутахассислар хизмат сафарларида. Бизнинг мақсадимиз - мавжуд маълумотларни бугунги кунда беморларнинг сони бўйича ҳақиқий маълумотлар билан солиштириш ва лабораторияларда нима қилинаётганини кўришдир. Сизнинг саволингизга фақат чоршанба куни, кўрганимиздан сўнг расмий жавоб бера оламиз", - деди у.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мамлакат аҳолиси миш-мишлар билан яшаш эмас, балки реал вазиятни билиш ҳуқуқига ега.

“Биз жойлардаги вазиятга албатта баҳо берамиз”,- дея хулоса қилди Турсунова.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+