Ковидли  поликлиникалар ходимларига  қўшимча  пул тўловлари берилади
Жамият

Ковидли поликлиникалар ходимларига қўшимча пул тўловлари берилади

539

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз маълум қилишича, ковидли поликлиникалар ходимларига қўшимча пул тўловлари берилади.

Бу чора ҳукуматнинг "Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, марказий ва оилавий поликлиникаларда ташкил этилган махсус поликлиникалар (COVID марказлари) ходимларига ҳар ойлик иш ҳақининг 6 фоизи миқдоридаги қўшимча тўлов ўрнига ойлик моддий рағбатлантиришлар берилади:

- шифокорларга - 2,5 миллион сўм;

- ўрта тиббий ходимларга- 1,5 миллион сўм;

- кичик тиббий ходимларга - 1 миллион сўм;

- бошқа ходимларга - 500 минг сўм.

Бундан ташқари, ҳужжатда Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус билан касалланган беморларни тақсимлаш ва даволаш учун қайта мослаштирилган объектлар рўйхати белгиланган.

Булар:

- Ўзбекистон гимнастика федерациясининг "Универсал" спорт мажмуаси (750 ўринли)

- "Ўзэкспомарказ" МКМнинг 1 ва 2 –сонли павильонлари (814 ўринли)

- "Назарбек"соғломлаштириш санаторийси (350 ўринли)

- "Ёшлик" спорт мажмуаси (520 ўринли)

- "Ўзекспомарказ" МКМнинг 3 ва 4-сонли павильонлари (1000 ўринли)

- Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (250 ўринли)

- Олимпия захиралари спорт саройи (500 ўринли).

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...