Загрузка
Загрузка
Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллалар энди прокурор ва ҳоким ўринбосарларига бириктирилади
Жамият

Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллалар энди прокурор ва ҳоким ўринбосарларига бириктирилади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг 2026 йилдаги илк қарорларидан бири билан маҳаллабай ишлашнинг янги "хавфсизлик вертикали" ўрнатилди. Энди жиноятчилик оғир ҳудудлар учун раҳбарлар шахсан жавоб беради.

Шу муносабат билан энг оғир маҳаллалар туман ҳокимлари, прокурорлари ва ИИБ бошлиқларига берилган.

5 йилдан буён  "қизил" тоифада бўлганлар Миллий гвардия вилоят бошлиқлари ва вилоят даражасидаги ҳоким ўринбосарларига бириктирилади.

3 йилдан  буён  "қизил" тоифада бўлганлар Ҳуқуқ-тартибот органларининг академиялари ва илмий марказларига топширилган.

Энг хавфли туман ва шаҳарлар вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосарлари назоратида бўлади.

Аёллар жиноятчилиги, ичкиликбозлик ва оилавий низолар юқори бўлган маҳаллаларга эса вилоят Соғлиқни сақлаш, Оила ва Адлия бошқармаси бошлиқлари масъул этиб белгиланган.

Бу тизимдан мақсад — "қизил" тоифадаги маҳаллаларни шунчаки текшириш эмас, балки раҳбарларни ўша ердаги ижтимоий муҳитни соғломлаштиришга мажбур қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида 2026 йил "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш" йили бўлишини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...