Загрузка
Загрузка
Аномал жазирама сабаб Хоразм ва Қорақалпоғистондаги давлат боғчалари вақтинча ёпилди
Ҳодисалар

Аномал жазирама сабаб Хоразм ва Қорақалпоғистондаги давлат боғчалари вақтинча ёпилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Республикамиз ҳудудларида кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тавсиясига таяниб маълум қилишича, вилоятда 14 июлдан бошлаб ҳаво ҳарорати 44-45°C гача кўтарилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, вилоятдаги барча давлат боғчалари жорий йилнинг 14 июлидан 17 июлига қадар фаолиятини вақтинча тўхтатади. Боғчалар 2026 йил 20 июль, душанба кунидан бошлаб яна одатий тартибда иш бошлайди.

Қорақалпоғистонда ҳам иссиқ ҳаво туфайли шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари ҳамда санитария-эпидемиология хизматининг хулосалари асосида қатор давлат боғчалари вақтинча ёпилган. Ҳудудлар кесимида чеклов муддатлари қуйидагича белгиланган:

  • Амударё тумани: 13–15 июль;

  • Беруний, Шуманай, Мўйноқ, Қонликўл ва Тўрткўл туманлари: 13–17 июль;

  • Нукус шаҳри, Хўжайли ва Тахиатош туманлари: 13–18 июль.

Мутасадди вазирлик ва идоралар ушбу чилла кунларида ота-оналардан фарзандларининг саломатлигига янада эътиборли бўлишни, айниқса куннинг энг иссиқ вақтларида болаларнинг очиқ ҳавода узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўймасликни сўраб қолган.








Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...