Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида икки енгил автомобил иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот тарқатди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 12 июль куни соат 22:45 ларда Изза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Пойгоҳ кўчасида юз берган. 19 ёшли ҳайдовчи Cobalt русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Натижада у ўз йўналишида тўғри ҳаракатланиб келаётган, 39 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Ҳозирги вақтда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ва суриштирув-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1 июль куни ҳам Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Чўлдарахт кўчасида 6 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас