Загрузка
Загрузка
"Эр керакмасми мабодо?": "Ўзбекконцерт" ходими ва раққоса ўртасидаги жанжалли аудио ижтимоий тармоқларда тарқалди
Ҳодисалар

"Эр керакмасми мабодо?": "Ўзбекконцерт" ходими ва раққоса ўртасидаги жанжалли аудио ижтимоий тармоқларда тарқалди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ходими экани айтилаётган шахс ва санъаткор (раққоса) қиз ўртасидаги кескин даҳанаки жанжал акс этган аудиоёзув тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Суҳбат давомида эркак кишининг раққоса қизга қарата "Эр керакмасми мабодо?" дея кинояли ва ноўрин савол бергани, бу эса санъаткор қизнинг кескин эътирозига сабаб бўлганини эшитиш мумкин. Қиз ўзининг кўчадаги енгилтак аёл эмаслигини таъкидлаб, ходимдан фақат иш юзасидан гаплашишни талаб қилган ва ушбу муомаласи учун жавоб беришини айтган.

Бунга жавобан масъул ходим маданият ва этика қоидаларидан четга чиққан ҳолда қизни ҳақоратлаб, унга нисбатан таҳдидли ибораларни ишлатган. Санъаткор қиз эса ўзига нисбатан қилинган бундай қўполлик ва сўкинишларга жим қараб турмаслигини ва ҳолат юзасидан қонуний тартибда жавоб сўрашини билдирган.

Ҳозирча ушбу жанжалнинг аниқ қачон ва нима сабабдан юзага келгани, шунингдек, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан ҳолатга расмий муносабат билдирилганича йўқ. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маданият соҳаси масъулларининг бундай муомала маданиятини кескин қораламоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...