Кушербаев: Тошкентда қорақарағайлар чопилгач, иш очилди, лекин амр берган амалдор эмас, оддий ижрочилар жазоланиши мумкин
Жамият

Кушербаев: Тошкентда қорақарағайлар чопилгач, иш очилди, лекин амр берган амалдор эмас, оддий ижрочилар жазоланиши мумкин

63

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Прокуратура Тошкентда қорақарағайлар йўқ қилингани бўйича жиноят иши қўзғатди. Бироқ, экологик жиноятнинг юқори мартабали буюртмачиси эмас, балки унинг ижрочилари бўлган ободонлаштириш хизматининг оддий ходимлари тергов остида қолди.

Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев мавзуни яна кўтарди. Унинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Яккасарой тумани Бобур кўчаси бўйлаб жойлашган ҳудудда 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси 170 дан ортиқ дарахт кесилиши оқибатида табиатга 1,5 миллиард сўмлик зарар етказилганди.

"Эътиборлиси, дарахтларни кесишга буйруқ берган шаҳар ҳокими ўринбосари сувдан қуруқ чиқади. Амалдор ўрнига "ҳимояси" йўқ ижрочилар жавобгарликка тортилар экан. Бу қўрқоқлик!", - деб ёзади Кушербаев.

Кушербаев қонунни ободонлаштириш ходими бўладими, ҳоким ўринбосари бўладими, ҳаммага бирдек қўллаш учун прокуратура ходимларининг кучи ва журъати етишига умид қилмоқда.

Ёки қонун фақат оддий одамларни жазолаши мумкинми?

Айтиш керакки, хиёбон кесиб ташланганидан сўнг, пойтахт ҳокимлиги хизмат текшируви бошланганини эълон қилди. Экология вазирлиги вазият алоҳида назоратга олинганини таъкидлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...