Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Латвиянинг UberHint компанияси ишлаш ёки вактинчалик яшаш рухсатнома (ВЯР) олиш учун Европага бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар учун илова ишлаб чиқади.
Тегишли меморандум Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва UberHint ўртасида имзоланган.
Ҳужжатга кўра, Латвия компанияси ўзбекистонликларга Европа Иттифоқида меҳнат визалари ва яшаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва олиш бўйича тўлиқ маълумот олишга ёрдам берадиган махсус дастур ва сайт ишлаб чиқади.
Шунингдек, UberHint компанияси ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий ёрдам беради, Латвия элчихонаси ва миграция хизмати билан алоқа қилишга кўмаклашади.
Меморандумнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки, у Европа Иттифоқи ҳудудида ноқонуний равишда, яъни виза ва яшаш рухсатномаси муддати тугаган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам беради.
Изоҳлар мавжуд емас