Загрузка
Загрузка
Лола Каримова-Тиллаева нархи  6 миллион  доллардан 6.5 миллионгача бўлган Голливуддаги  учта уйини  сотмоқда
Жамият

Лола Каримова-Тиллаева нархи 6 миллион доллардан 6.5 миллионгача бўлган Голливуддаги учта уйини сотмоқда

1041
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев олти йил олдин Голливудда харид қилинган учта уйнинг сотилиши ҳақида эълон қилишди. Мухбиримиз берган хабарга кўра, уйларнинг нархи 6 миллион доллардан 6,5 миллион долларгачани ташкил қилади.

Уйлар Лос-Анжелесдаги Голливуд Хиллзда жойлашган. 2014 йилнинг ёзида уларнинг умумий нархи қарийб 16,1 миллион долларга тенг бўлган.

Сотиш ҳақидаги хабарни чоп этган Dirt нашрининг таъкидлашича,   эр-хотин сотиб олинган уйларда ҳеч қачон яшашмаган. Сўнгги йилларда уйлар ижарага бериб турилган.

Илгари NFL собиқ юлдузи Регги Буш ва Ким Кардашьянга тегишли бўлган уч қаватли вилла бошқаларга нисбатан юқорироқ баҳоланган. Улар бу уйда 2007-2014 йилларда яшашган. Уйда лифт, кинотеатр, бассейн ва спа мавжуд. Қолаверса, уйнинг қимматлилигининг   сабаби шундаки, ундан яқин атрофдаги тепаликлар ва Лос-Анжелес манзаралари кўриниб туради. Вилла қарийб 6,5 миллион долларга баҳоланмоқда.

Каримова-Тиллаеванинг Марокаш услубида безалган иккинчи вилласи бироз арзонроқ. Уйда 1200 шишага мўлжалланган шароб ертўласи, ёпиқ ҳовли ва юнонча услубдаги ванна мавжуд. У 6,4 миллион долларга сотувга қўйилган.

Энг камтарона уй 6 миллион долларга баҳоланмоқда. Унинг орқа ҳовлисида ҳовуз, барбекю майдончаси ва камин мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...