Лола Сайфи:  Human House галереяси жойлашган Тошкентдаги қадимий  уй бузилиши режалаштирилган. Унинг ўрнида меҳмонхона   қурилади
Жамият

Лола Сайфи: Human House галереяси жойлашган Тошкентдаги қадимий уй бузилиши режалаштирилган. Унинг ўрнида меҳмонхона қурилади

1743

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Human House галереяси жойлашган Тошкентдаги қадимий уй бузилиши режалаштирилган. Галерея асосчиси ва рахбари Лола Сайфининг маълум қилишича, унинг ўрнида меҳмонхона барпо этилади.

Мен, менинг жамоам, ҳунармандлар, рассомлар ва бутун маданий ҳамжамият ҳозир сизнинг ёрдамингизга жуда муҳтождирлар. Сизларнинг кўпчилигингиз Human House галереясида бўлгансиз, маҳорат дарслари, маърузалар, учрашувлар ва байрамларга ташриф буюргансиз. Ўрта Осиёнинг турли бурчакларидан 200 дан ортиқ ҳунармандлар биз билан ҳамкорлик қилмоқда. Биз 3000 дан ортиқ кишига иш берамиз. Бизга дунёнинг кўплаб таниқли шахслари ва меҳмонлар ташриф буюришган, деб ҳисоблардик. Мен ижарага олинган бинода турибман. Бино эгаси уни сотишга қарор қилди",- деб ёзмоқда у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра айни дақиқаларда кўринишидан маданиятли бўлган аниқ харидор дераза олдида туриб, қандай қилиб бу бинони бузиш ва ўрнида бетондан уч қаватли меҳмонхона қуришни муҳокама қилмоқда.

"Биз Тошкент марказидаги эски яҳудий маҳалласида жойлашганмиз. Бу ерда ҳамма нарса янгидан қурилган ва фақат бизнинг уйимиз қадимги замонларда қурилган уйларга ўхшаб қолмоқда. Тошкентда бундай уйлар деярли қолмаган. Ҳатто эски шаҳарда ҳам бундай уйларнинг барчаси бузилган ва қайта қурилган. Бутун Ўзбекистон бўйлаб бундай уйларни бармоқда санаб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, биз улкан маърифий ва маданий ишларни амалга оширмоқдамиз ",- деди у.

"Мен ҳозир барчадан ёрдам сўрайман - бу бинони эгасидан сотиб олишимизга ёрдам беринг. Тўғри, бу - хусусий мулк. Аммо уни бузиб бўлмайди. Бу маданий ва тарихий аҳамиятга эга. Бу уй Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ҳунарманд" уюшмасининг маданий объектлари рўйхатига киритилган. Аммо бизга бунинг ёрдами тегмади. Мен ўзим мустақил равишда грант ва кредитлар қидира бошладим. Бироқ, сизнинг ёрдамингизсиз бунинг уддасидан чиқа олмайман шекилли",- дея хулоса қилди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+