Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, маҳалла ишида фаол иштирок этадиган ўзбекистонликларга ҳар ойда маълум миқдорда пул берилади.
Мазкур чора Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган фуқароларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб бериш кўзда тутилган. Ушбу рағбатлантириш тури 2020 йилнинг 1 январидан амал қилиши мумкин.
Кўчабоши ва уйбошиларга пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади. Улар мажбурий коммунал тўловларини тўлаш учун фойдаланилиши мумкин.
Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш орқали баҳоланади:
- уй-жой мулкдорлари томонидан коммунал ва фойдаланиш туловларининг ўз вақтида тўланиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатганлиги;
- бириктирилган кўча ёки уйда ва унинг атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш, бу борада ҳашарлар, шанбаликлар каби жамоат тадбирларини ташкил этиш ва мазкур тадбирларнинг ўтказилишида фаол иштирок этганлиги;
- ноқонуний қурилишларни, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳудудларни аниқлаш ҳамда тегишли мутасадди идораларга хабар беришишдаги фаоллиги.
Изоҳлар мавжуд емас