Загрузка
Загрузка
Маданият вазирлиги караоке ва Интернет учун юқори бадиий савияга эга  клиплар билан шуғулланади
Жамият

Маданият вазирлиги караоке ва Интернет учун юқори бадиий савияга эга клиплар билан шуғулланади

497
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Маданият вазирлиги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун юқори бадиий савияга эга клипларни яратишни, шунингдек, караоке учун қўшиқлар аранжировкасини молиялаштиради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармонига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Хусусан, ҳужжат доирасида вазирликка давлат буюртмаси асосида “Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун юқори бадиий савиядаги камида 100 та аудиовизуал асар (таҳр. - клиплар)”нинг яратилишини ташкиллаштириш топширилган. Маданият вазирлиги ҳайъати қарорига кўра кенг оммалашган 20 та аудиовизуал асар муаллифларига базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (13,5 миллион сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.

Бундан ташқари, вазирлик караоке ёрдамида ижро этиладиган камида 150та энг яхши миллий қўшиқларнинг аранжировкаларини яратишни молиялаштиради.

Яна бир қизиқарли йўналиш шундан иборатки, таълим муассасалари (дарс машғулотлари ўртасидаги танаффус пайтида), аэропортлар, темир йўл станциялари, автовокзаллар, савдо-кўнгилочар мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, майдонлар, меҳмонхоналар ва бошқа ташкилотларнинг маҳаллий тармоғи орқали эфирга узатиладиган миллий куйларнинг мусиқий албомларини тайёрлаш ва оммалаштириш бўйича ишлар олиб борилади. Ҳужжат муаллифларининг фикрича, бу ташриф буюрувчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, Маданият вазирлиги доимий равишда Интернетда “100 та энг яхши миллий мусиқий видеоклиплар” ва "караоке ёрдамида қўшиқларни ижро этиш учун мўлжалланган 100та энг яхши мусиқий композиция" танловларини ташкил этади. Энг яхшилар фойдаланувчиларнинг овоз беришлари асосида аниқланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача бўлган бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактаб ўқувчилари миллий чолғу асбобларидан камида биттасида куй ижро этишга ўргатилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+