Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларга асосланган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, Республика махсус комиссия ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейсларни ташкил этилиши юзсидан алоҳида қарор қабул қилади.
“Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади. Махсус комиссиянинг ушбу қарори, шунингдек, чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий интернет-манбалар орқали қўшимча равишда тарқатилади”, - дейилмоқда вазирлик берган маълумотда.
Эслатиб ўтамизки, март ойида 6 минг фуқаро 20та чартер рейси билан, яна 10 минг киши темир йўл ва чегара постлари орқали Ўзбекистонга қайтарилган эди. Уларнинг барчаси карантинга олиниб, 160 та объектга жойлаштирилган. Шу билан бирга, яна минглаб ўзбекистонликлар ўз Ватанларига қайтиш имконияти ва ҳаво йўлларининг очилишини кутишмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг янада ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида 30 мартдан 20 апрелгача Ўзбекистондаги барча аэропортлар ўз фаолиятини тўхтатган. Бундан ташқари, хорижий давлатлар билан ҳам ҳаво алоқаси бутунлай тўхтатилди. Карантин 20 апрелдан 10 майгача узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, Махсус комиссиянинг янги қарори қабул қилингунга қадар, чартерлар билан боғлиқ вазият мавҳум бўлиб қолмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас