Загрузка
Загрузка
Махсус  комиссия  қарорига  кўра, тўйларни  ресторан  ва банкет залларида ўтказишга  рухсат  берилди
Жамият

Махсус комиссия қарорига кўра, тўйларни ресторан ва банкет залларида ўтказишга рухсат берилди

988
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов пандемия шароитила тўй маросимларини ўтказиш тартиби хусусида айтиб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан карантин чораларини юмшатиш муносабати билан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган.

“Тўйхоналар оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган”, - дейилган комиссия қарорида.

Шуниси эътибога лойиқки, Қурбоновнинг   сўзларига қараганда тўйларни 1 октябрдан ўтказишга рухсат берилган бўлсада, бу ҳақида расман бугун ўтказилган брифингда маълум қилинди. Бироқ, ўзбекистонликлар тўйларни банкет залларида 1 октябрдан ҳам олдинроқ ўтказиб келишмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...