Загрузка
Загрузка
Мактаблардаги 260 та дарсликларда 1 200 дан ортиқ хато аниқланди
Жамият

Мактаблардаги 260 та дарсликларда 1 200 дан ортиқ хато аниқланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Президент Шавкат Мирзиёев мактаб ва олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичига бағишланган тақдимот билан танишди. Таҳлиллар давомида амалдаги 260 та дарсликда 1 257 та мазмуний ва 51 та дарсликда 464 та таржима хатоси борлиги аниқланди. 

Ушбу камчиликларни бартараф этиш ва таълим сифатини ошириш мақсадида 2027 йилга қадар Финляндия ҳамда Сингапур тажрибаси асосида 1 минг 342 номдаги янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик қўлланмалари ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, олий таълим ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш учун дуал таълим тизими кенгайтирилади. 3-4-босқич талабаларининг 80 фоизини (185 минг нафар) ушбу тизимга қамраб олиш, 2027/2028 ўқув йилида 75 та олийгоҳ ва 3,5 мингта корхонани жалб этиш режалаштирилган. 

Талабаларни амалиётга қабул қилган ва иш билан таъминлаган корхоналарга иш ҳақининг 50 фоизини субсидиялаш, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда давлат харидларида преференциялар бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2026/2027 ўқув йилидан Хива шаҳрида Хитойнинг етакчи педагогика олийгоҳларидан бири бўлган Ляонин педагогика университети филиали ўз фаолиятини бошлайди. Марказда халқаро хитой тили, бизнес, туризм ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланиб, битирувчиларга Ўзбекистон ва Хитойда тан олинадиган диплома берилади.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев Сенатда мактаб дарсликлари 2027–2031 йилларда янгиланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини маълум қилганди. Жадаллаштирилган бу жараён режали янгилаш тизимига мослаштирилгани сабабли бюджетдан қўшимча маблағ талаб этмаслиги айтилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...