Загрузка
Загрузка
АҚШдаги кучли бўрон юз минглаб хонадонни электрсиз қолдирди
Дунё

АҚШдаги кучли бўрон юз минглаб хонадонни электрсиз қолдирди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Америка Қўшма Штатларининг шарқий соҳилларида юз берган кучли тўфон оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, юз минглаб аҳоли электр энергиясисиз қолди, айрим ҳудудларда эса кучли сув тошқинлари кузатилди.

Хорижий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, кучли шамол, жала ва сув тошқинлари Шимолий Каролинадан Янги Англиягача бўлган ҳудудларни қамраб олган. Бостон ва Нью-Йорк ҳам ноқулай об-ҳаво таъсирида қолган. Бруклинда дарахт қулаши оқибатида 56 ёшли шаҳар уй-жой бошқармаси ходими ҳалок бўлган.

Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хокул бир қатор округларда фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабабли 3 мингдан ортиқ авиақатнов кечиктирилган, 430 га яқини эса бекор қилинган.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати маълумотига кўра, тўфон таъсири аста-секин сусайиши ва сув тошқинлари хавфи камайиши кутилмоқда.

Аввалроқ Хитойга ёпирилган энг кучли тропик циклон бўлган "Дельфин" тўфони мамлакатнинг шарқий соҳилларига етиб келиб, кенг кўламли эвакуация, транспортдаги узилишлар, шунингдек, сув тошқини ва кўчки хавфини келтириб чиқарганди. Бунинг оқибатида бир миллиондан ортиқ киши хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...