Загрузка
Загрузка
Жиззахда ЙҲХБ инспектори маст ҳолда содир этган авария оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Жиззахда ЙҲХБ инспектори маст ҳолда содир этган авария оқибатида бир киши ҳалок бўлди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жиззах вилояти Зомин туманида ЙҲХБ инспектори иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Хизмат ходими бошқарувидаги автомашина тўхтаб турган транспорт воситасига келиб урилиши оқибатида 35 ёшли эркак олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этди.

Ҳодиса 26 сентябрдан 27 сентябрга ўтар кечаси туманнинг "Ёшлик" маҳалласи ҳудудида юз берган. Маълумотларга кўра, 34 ёшли фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси олдинда чапга бурилаётган юк машинасини ўтказиб юбориш учун тўхтаган. Шу пайтда бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Жиззах вилояти ЙҲХБ 27 ёшли инспектори бошқарувидаги бошқа бир Lacetti ортдан келиб урилган. 
Screenshot_1

Тўқнашув зарбидан оралиқда қолган машина олдиндаги юк автомашинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида оралиқдаги машинада бўлган 35 ёшли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ уч фарзанднинг отаси бўлган эркак кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. 

Дастлабки хабарларга кўра, ЙҲХБ инспектори автоуловни маст ҳолатда бошқарган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ 16 июль куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "Дўрмон йўли" ва "Ғазалкент" кўчалари чорраҳасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.  Мотоцикллар ва Onix иштирокидаги ЙТҲда инспектор ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...