Загрузка
Загрузка
Тошкентда шов-шувга сабаб бўлган Li L9 ва BYD Song автомобиллари тўқнашуви бўйича ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар

Тошкентда шов-шувга сабаб бўлган Li L9 ва BYD Song автомобиллари тўқнашуви бўйича ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Lixiang L9 ва BYD Song автомобиллари иштирокида содир бўлган шов-шувли йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суднинг якуний қарори эълон қилинди. Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси томонидан аввалги қарор бекор қилиниб, иш қайта кўриб чиқилгач, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Lixiang L9 ҳайдовчисини айбдор деб топди.

Суд қарорига кўра, 26 ёшли ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси 4-қисми (тезликни соатига 60 кмдан ортиқ ошириб юбориш), 133-моддаси (енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказиш) ҳамда 135-1-моддаси 1-қисми (мажбурий суғурта талабларини бузиш) бўйича айбли деб топилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 34-моддаси қўлланилиб, ҳуқуқбузарга узил-кесил 6 миллион 180 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар томонидан жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани эътироф этилган. Шунингдек, манфаатдор томонларга ЙТҲ оқибатида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи ва суд қароридан шикоят қилиш тартиби тушунтирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ЙТҲ 2025 йилнинг 30 сентябрь куни соат 01:00 атрофида Мустақиллик шоҳ кўчасида содир бўлган эди. Тўқнашув зарбидан Lixiang L9 автомобили йўл тўсиғига бориб урилиб, парчаланиб кетган ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...