Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги бизнес-марказда 60 минг кишини алдаган яширин онлайн-казино офиси фош этилди
Ҳодисалар

Тошкентдаги бизнес-марказда 60 минг кишини алдаган яширин онлайн-казино офиси фош этилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бизнес-марказлардан бирида компьютер технологиялари соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатиш ниқоби остида фаолият юритган ноқонуний онлайн-қимор маркази фаолиятига чек қўйилди. Махсус операция давомида ушбу яширин ташкилотнинг охирги олти ой давомидаги ноқонуний пул айланмаси 4 миллион долларни ташкил этгани аниқланди.

ИИВ маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари бир нечта онлайн-платформаларга Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Уммон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва бошқа мамлакатларнинг 60 мингга яқин фуқароларини жалб қилиб, уларга онлайн-қимор ўйинларида қатнашиш имкониятини яратиб беришган. Ташкилот аниқ иерархия ва тизим асосида фаолият юритган бўлиб, операторлар, супервайзерлар, кассачилар, ҳисобчи-аналитиклар ва менеджерлар ўз вазифаларини тўлиқ махфийликда бажариб келишган. Ноқонуний мижозларни жалб қилиш ва рақамли изларни яширишда махсус дастурий таъминот ва шифрланган алоқа воситаларидан фойдаланилган.

Тезкор тадбир давомида бинодан сервер қурилмалари, компьютер тўпламлари, ноутбуклар, мобил телефонлар, банк пластик карталари, сим-карталар ва нақд пул маблағлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноий гуруҳнинг асосий 11 нафар аъзоси қўлга олинган, шунингдек, тизимга масофадан туриб хизмат кўрсатган бошқа шахслар ҳам аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида фуқароларнинг банк карталаридаги миллионлаб маблағларини яширинча ўзлаштириб келган йирик жиноий тармоқ фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...