Мальгинов: Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия атом электр станциясини қуриш бўйича бош шартномани тайёрлашмоқда
Жамият

Мальгинов: Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия атом электр станциясини қуриш бўйича бош шартномани тайёрлашмоқда

622

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия атом электр станциясини қуриш бўйича бош шартномани  тайёрлашмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси элчиси Олег Мальгинов бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.  

“Икки томонлама ҳамкорликнинг “флагманли" йўналиши, албатта, атом энергетикасидаги ўзаро таъсир ва Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реакторлари билан  жиҳозланган иккита блокдан иборат Россия дизайнидаги атом электр станциясини қуриш бўлиши мумкин”, - деди дипломат.  

Унинг сўзларига кўра,  жорий йилда  Ўзбекистонда кузатилган энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар мамлакат раҳбарларининг 2018 йилда Тошкентда қабул қилган қарори қанчалик тўғри эканини яна бир бор кўрсатган.

"Бугунги кунда "Росатом" Давлат корпорацияси ва "Ўзатом" агентлиги атом электр станциясини қуриш бўйича бош шартнома лойиҳаси устида ишламоқда – бу катта ва кўп қиррали иш. Майдончада  муҳандислик тадқиқотлари якунланди, лойиҳанинг оптимал техник конфигурацияси аниқланди", – дея таъкидлади элчи.

 Шунингдек, унинг  қўшимча қилишича,  қуриладмган атом электр станцияси ҳар йили тахминан 3 миллиард кубометр газни тежашга имкон беради. Бундан ташқари, Ўзбекистонда станцсияни қуриш ва ундан фойдаланиш жараёнида 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

“"Росатом” лойиҳага маҳаллий қурилиш компаниялари, материаллар ва ускуналар етказиб берувчиларни кенг жалб қилишни режалаштирмоқда. Локализация  маҳаллий компанияларнинг катта даромадларини ва республика бюджетига солиқ тушумларини таъминлайди", - дея хулоса қилди элчи.

Эслатиб ўтамикиз, Ўзбекистондаги атом электр станциялари ВВЭР-1200 типидаги реакторлар билан жиҳозланади – бу энг илғор хавфсизлик тизимларидан фойдаланадиган, тўртта ҳимоя даражасига эга, фаол ва пассив хавфсизлик тизимларидан фойдаланадиган эволюцион технология саналади.

 Ушбу 3 + авлод технологияларининг барчаси ҳатто энг экстремал шароитларда ҳам станцияни хавфсиз сақлашга қодир ва шу билан бирга атроф-муҳитга зарар етказмайди. Бугунги кунга келиб, бу дунёдаги энг хавфсиз замонавий технологиялар бўлиб, уни МАГАТЭ -  халқаро атом энергияси агентлиги тасдиқлаган.

Бундан ташқари, реактор қурилмасининг қуввати олдинги авлод блокларига қараганда 20 фоизга катта ва асосий ускунанинг  лойиҳавий хизмат  муддати икки баравар – 60 йилгача узайтирилган.

Станцияни Жиззах вилоятидаги Тўскан кўли яқинидаги  майдончада қуриш режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+