Мамлакат бўйлаб давлат боғчалари 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич очилади
Жамият

Мамлакат бўйлаб давлат боғчалари 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич очилади

385

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мактабгача тълим вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, мамлакат бўйлаб давлат боғчалари 14 сентябрдан бошлаб очилади.

"Боғчаларнинг очилиши ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги ва Халқ депутатлари Кенгашлари рухсати билан босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг ҳам рухсатномаси керак бўлади. Аввало, 14 сентябрдан бошлаб катта гуруҳларни қамрашни бошлаймиз. Бу гурухларга 5-6 ёшли болалар (катта гуруҳлар) ва 6-7 ёшли болалар (мактабгача тайёргарлик гуруҳлари) киради", - деди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, ота-онаси масофавий таълимни танлаган болалар учун болалар боғчаларидаги ўринлари сақланиб қолади.

Ўрта ёшдаги болалар (4-5 ёш) учун гуруҳларнинг очилиши октябрь ойига, 3 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳларнинг очилиши ноябрь ойига режалаштирилган.

Тавсияларга кўра, бир гуруҳдаги болаларнинг энг кўп сони 15 нафарни ташкил этиши лозим.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...