Мана буни поезд деса бўлади. "Метровагонмаш" Тошкент метрополитени учун янги поезднинг суратларини чоп этди
Жамият

Мана буни поезд деса бўлади. "Метровагонмаш" Тошкент метрополитени учун янги поезднинг суратларини чоп этди

1716

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг “Метровагонмаш” компанияси Тошкент метрополитени учун янги поезд суратларини чоп қилган. Режага кўра, йил якунига қадар пойтахт метросига ҳар бири тўртта вагондан иборат 10та шу каби поездлар етказиб берилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тошкент метрополитени учун Россиянинг 10та поезди 63 миллион еврога сотиб олинмоқда. Бундан 50 миллион евро поездларни харид қилишга сарфланса, қолгани   валюта конвертацияси, суғурталаш, божхона тўловларига йўналтирилади.

Янги поездлар   тўсиқсиз ўтиш жойлари, кенг эшиклар, эшикларни   ёпиш ва очишнинг янги нурли хабар бериш тизими билан жиҳозланган. Шунингдек,   поезд ғилдираклари шовқинни ютувчи конструкциялар, экологик материаллар, вагонларни шовқин ва иссиқликдан ҳимоя қилувчи воситалар ва бошқа қулайликларга эга. 

Пандемия шароитида яна бир муҳим жиҳат назарда тутилган. Салонда кондиционерлаш, вентиляция ва ҳавони зарарсизлантириш тизимлари ўрнатилган. Бош вагонларда ногиронлик аравачалари учун жойлар белгиланган. 

Айни пайтда Ўзбекистонда 5та шундай поездлардан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...