Загрузка
Загрузка
Мария Захарова “Ўрта осиё”  хонаси учун  Ўзбекистонда мато сотиб олмоқчи
Жамият

Мария Захарова “Ўрта осиё” хонаси учун Ўзбекистонда мато сотиб олмоқчи

1307
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова “Ўрта осиё” хонаси учун Ўзбекистонда мато сотиб олмоқчи. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Ўзбекистон ва унинг машҳур матолари. Ота-онамнинг дачасидаги "Ўрта Осиё" хонасига парда тикмоқчиман. Отам ва онам турли мамлакатлардан сўзана ва бошқа кашта турларини олиб келишган. Пардалар ҳам бор эди. Лекин қуёш ва вақт уларга таъсир қилган. Хуллас, таътилда бу билан шуғулланаман", – деб ёзмоқда у ўзининг Телеграм-каналида ва иккита расмни илова қилган.

Захарова   илгаридан ўзбек матоларига эҳтиром кўрсатиб келмоқда. 2018 йилда Тошкентга қилган ташрифи чоғида у пойтахт бозорига бориб, матолар, сўзана ва чопон сотиб олган эди. Сўнгра янги кийими билан "Қрим кўприги" Муҳаббат билан қурилган" номли фильм премьерасига борган.

Захарова ўзбек каштачилигига бўлган муҳаббатини илгари ҳам эътироф этган.

"Халқ санъатини жуда яхши кўраман. Уларда ажойиб тарзда миллий маданият сақлаб қолинган ва шу билан бирга у бирлаштиради, атрофдаги оламнинг одамлар томонидан умумий тарихий идрок этилишини таъкидлайди", - деди у.

Эслатиб ўтамизки, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегация айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди. У "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Хавф-хатар ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

16 июль куни Тошкентда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи йиғилиши ҳам ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда минтақавий хавфсизлик, наркотрафик ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...