Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, карантинга қарамай, Тошкентда пластик карталардан пулларни нақдлаштириш учун терминаллар ишламоқда.
"Транспорт чекловларига қарамай, шаҳардаги барча банкоматлар ёпилгани йўқ ва улар доимий равишда нақд пул билан тўлдирилмоқда. Бугунги кунда 5 мингдан ортиқ банкоматлар мавжуд бўлиб, улардан пул ечиб олиш мумкин", - деди у Тошкентда ўтказилган брифингда.
Таъкидлаш жоизки, Марказий банк банкларга кредитлар бўйича тўлаш муддатларини узайтириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда соддалаштирилган масофавий тартибни жорий этиш тўғрисида кўрсатма берган.
Изоҳлар мавжуд емас