Загрузка
Загрузка
Марказий банк янги 50 минг сўмлик пулда акс этган тарихий объект  номини хато ёзган
Жамият

Марказий банк янги 50 минг сўмлик пулда акс этган тарихий объект номини хато ёзган

396
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Марказий банк 22 декабрь куни муомалага киритишни режалаштирган янги 50 минг сўмлик пулдаги тарихий объект номини хато ёзган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Банкнотада аль-Ҳаким ат-Термизий мақбараси тасвирланган, бироқ негадир у Абу Исо ат-Термизий мақбараси деб ёзилган. Бу хатога ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар эътибор берган.

"Мутахассислар билан биргаликда ўтказилган қайта экспертиза натижасида аниқланишича, банкнотани ишлаб чиқиш чоғида сурат ва унинг номланишида техник хатога йўл қўйилган", -дея қайд этди Марказий банк матбуот хизмати.

Шунингдек, Марказий банк хатоликни аниқлашга ёрдам берган ўзбекистонликларга миннадорчилик билдириб, банкнота муомалага чиқарилгунига қадар муаммо бартараф этилишини маълум қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...