Май ойигача пойтахт автобуслари нақд тўловни онлайн-қайд қилиш  тизими билан жиҳозланади. Натижада  ҳайдовчилар режа бажаришдан озод қилинади
Жамият

Май ойигача пойтахт автобуслари нақд тўловни онлайн-қайд қилиш тизими билан жиҳозланади. Натижада ҳайдовчилар режа бажаришдан озод қилинади

483

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Май ойигача пойтахт автобуслари кондуктор иштирокисиз   нақд тўловни онлайн-қайд қилиш тизими билан жиҳозланади.   Бу тизимнинг жорий қилиниши ҳайдовчиларга «нақд бўйича режа”нинг бажарилиши бўйича талабни бекор қилиш имонини беради. Лойиҳа билан АТТО оператори шуғулланмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Бугунги кунда йўловчиларнинг 60% транспорт карталари ва онлайн тўловлардан фойдаланади, 40% эса нақд пул билан тўлашни афзал кўради. Шу муносабат билан ҳайдовчилар учун режа мавжуд. Нақд тўловларни онлайн қайд этишни таъминлайдиган тизимнинг жорий қилиниши бу талабни бартараф этади", - деди Тошкент Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида.

Таъкидлаш керакки, хизмат кўрсатиш сифатидан келиб чиққан ҳолда жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимига ўтиш президент қарори билан кўзда тутилган.

Бугунги кунда пойтахт автобуслари ҳайдовчиларининг маоши икки омилга– рейсларнинг мунтазамлиги ва даромад режасини амалга оширишга боғлиқ. Режадан халос бўлгач, ҳайдовчилар ўз вақтида бекатга боришлари керак бўлади холос.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...