Загрузка
Загрузка
Мехмонхона ва уй қурилмайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Шаҳидлар хотираси” мажмуасида олиб борилаётган  қурилиш  ишлари ҳақида маълум  қилди
Жамият

Мехмонхона ва уй қурилмайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Шаҳидлар хотираси” мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳақида маълум қилди

775
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Шаҳидлар хотираси” мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳақида маълум қилган. Илгарироқ, ташвишга тушган аҳоли бу ердаги яшил ҳудуд атрофида олинган ғалати деворни акс этган   фотосуратларни чоп қила бошлаган. Улар ҳокимлик бу ерда мехмонхона ва уйлар қуриши   мумкинлигини тахмин қилишмоқда.   

“Шаҳримиздаги маданий ёдгорликлар, зиёратгоҳларни асраш, сақлаш ва тегишли тартибда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган”, -дея қайд этмоқда пойтахт ҳокимлиги.

Реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади.

Шунингдек, ҳудуддаги рамзий ротонда реконструкция қилинади, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади, аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва “Wi-Fi” худудлари барпо этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...