Загрузка
Загрузка
Метронинг  барча бекатларида  телефонлар учун қувватловчи мосламалар  ўрнатилади
Жамият

Метронинг барча бекатларида телефонлар учун қувватловчи мосламалар ўрнатилади

417
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахт ҳокимлигига  ҳавола  қилган ҳолда мухбиримиз хабар  беришича, метронинг  барча бекатларида  телефонлар учун қувватловчи мосламалар  ўрнатилади.   

"Бизда  бир янгилик бор. Илгари, агар телефонингизнинг  қуввати тугаб қолса, бунинг  иложиси  йўқ эди. Энди  бу муаммо ҳам  ечилмоқда.  Ҳозирги кунда янги метро линияларига  қувватловчи станциялар ўрнатилган. Бошқа бекатларда  ҳам буни жорий қиламиз”, - деди Тошкент метрополитенининг маркетинг  бўлими бошлиғи Зарина Мансурова. 

Шу билан  бирга,  метрополитен  вакилларининг  сўзларига кўра,  қувватловчи  мосламалар  айрим пайтларда  безорилар ҳужумига учрамоқда.  Улар  мазкур мосламаларни бузиб,  сим ўтказгичларини кесиб  кетишмоқда.

 Бундан  “ақлли”  кишилар  эътибори учун шуни қайд этиш лозимки,  барча бекатларда камералар  ишламоқда.  Барча безорилар  албатта  топилиб,  жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамизки, 

  • Жорий йилда  Тошкентда  метро  музейини очиш  режалаштирилган

  • Метрода йўл кари ҳаққи  ошмайди. Аксинча,  нархни тушириш  ва  чегирмалар ўрнатиш  белгиланган   
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+