Метронинг Юнусобод йўналиши 28 декабрь куни ишга тушмайди.  Бу қачаон  амалга ошади? “Ўзбекистон темир йўллари” – график бўйича
Жамият

Метронинг Юнусобод йўналиши 28 декабрь куни ишга тушмайди. Бу қачаон амалга ошади? “Ўзбекистон темир йўллари” – график бўйича

450

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзбекистон темир йўллари" 28 декабрга қадар Юнусобод метроси фойдаланишга топширилиши ҳақидаги миш-мишларни инкор этган.

Илгарироқ "Озодлик" нашри Яянги йил арафасида Юнусободда янги метро линиясини фойдаланишга топшириш бўйича ҳукумат босими кучайганлиги ҳақида маълум қилган эди.

"Тошкент метрополитени Сергели йўналиши, Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи ва Тошкент шаҳридаги ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Қурилиш объектлари айрим оммавий ахборот воситаларида қайд этилганидек жорий йилнинг 28 декабрь куни эмас, балки белгиланган меъёр ва техник талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш жадвалига асосан фойдаланишга топширилади”,-   дея маълум қилишмоқда темир йўл компанияси вакиллари.

Шунингдек, улар томонидан объектларни қуриш учун техника сонининг оширилганлиги юзасидан пайдо бўлган маълумотларга изоҳ берилган.

"Қурилиш техникаси сонининг кўпайганлигига келсак, бу ёғингарчиликдан олдин қуруқ кунларда ишларни ташкил қилиш учун амалга оширилмоқда",- деб таъкидлади "Ўзбекистон темир йўллари".

Эслатиб ўтиш жоизки, аввалроқ компания жорий йилда "Туркистон" бекатигача синов тарзида поезднинг йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эди. Ишчи режимида поездларни йўлга қўйиш ва йўловчиларни ташиш 2020 йилда режалаштирилган. Бугунги кунда умумий иш ҳажмининг 90% дан ортиғи бажарилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 миллион долларни ташкил этади. Юнусобод метро линияси 2001 йилнинг сентябрь ойида очилган. Лойиҳанинг биринчи босқичига кўра, 6 та бекат фойдаланишга топширилган бўлиб, бугунги кунда фаолият юритмоқда. Йўналиш узунлиги 7,6 километрни ташкил қилади.

18-декабр куни эрталаб соат 10-00 атрофида Юнусобод метроси қурилиш участкасининг очиқ қисмида авария юз берган. Кучли ёмғир туфайли фавқулодда тупроқ ўпирилиши юз берган. Оқибатда 250 кубометр тупроқ қулаган.

Тупроқ остидан олти кишининг жасади топилиб, уларнинг оилаларига 100 миллион сўм товон тўланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+