Ўзбекистон, Тошкент— Batafsil.uz. Мажбурий ижро бюроси фуқароларни кибержиноятчиларнинг янги схемаси ҳақида огоҳлантирди. Бюро маълум қилишича, айрим шахслар давлат ташкилотлари номи билан аҳоли ишончига кириб, фуқаролардан шахсий маълумотларини ёки пул маблағларини олишга уринишмоқда.
Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда айрим фуқаролар Telegram орқали “МИБ” номидан юборилаётган хабарларни қабул қилган. Уларда фуқароларнинг исм-шарифи, ҳаттоки паспорт рақами кўрсатилиб, қарздорлик мавжудлиги ва уни тўлаш кераклиги айтилган.
МИБ таъкидлаганидек, бундай хабарлар мутлақо сохта ва асоссиздир. Бюро ижро ҳужжатлари, шунингдек, қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат мобил SMS кўринишида ёки расмий “MIB info” рақами орқали етказади.
“Telegram орқали юборилаётган бундай хабарлар фирибгарликнинг янги кўриниши ҳисобланади. Агар фуқаро номаълум дастурни юклаб олса, карта маълумотлари ва маблағи фирибгарлар қўлига ўтиши мумкин”, — деб хабар беради МИБ ахборот хизмати.
МИБ фуқароларга ўз ижро ишлари ва қарздорлик ҳолатини текшириш учун фақат расмий манбалардан фойдаланишни тавсия этмоқда. Бунинг учун www.mib.uz расмий веб-сайти ёки “Google Play” ва “App Store” орқали юклаб олинадиган МИБ мобил иловасидан фойдаланиш мумкин.
Бюро фуқароларни шахсий маълумотларини бегона шахсларга бермасликка ва номаълум иловаларни юклаб олмасликка чақиради.

Изоҳлар мавжуд емас