Загрузка
Загрузка
“Миллий тикланиш”  партияси раиси  ҳамюртларимизнинг хориждан олиб келинишини тўхтатишга  чақирди
Жамият

“Миллий тикланиш” партияси раиси ҳамюртларимизнинг хориждан олиб келинишини тўхтатишга чақирди

729
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг фикрича, чет элдан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш керак. Бунинг ўрнига у хориждаги ўзбекистонликларнинг даволанилишини молиялаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақида  мухбиримиз хабар бермоқда.

Алишер Қодиров ўзининг Telegram-каналида 2020 йил 1 сентябргача чегараларни бутунлай ёпиб қўйган Исроил тажрибасини мисол қилиб келтирган. Қодировнинг огоҳлантиришича, ҳар қандай одам янги, ўрганилмаган вирус турини келтириб чиқариши ва янги тўлқинга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, у Пайғамбаримизнинг қўйидаги сўзларидан иқтибос келтирган: "Вабо бўлган жойга борманг, агар сизда вабо бўлса, ўз жойингизни тарк этманг."

"Миллий тикланиш" партияси Марказий кенгаши раиси ўзбекистонликларни уйларигп олиб келиш ўрнига, улар яшаётган мамлакатда даволанишни молиялаштириш тўғрисида ўйлаб кўришни таклиф қилган. Қодировнинг сўзларига кўра, бу ҳамюртларимизнинг қариндошлари ва умуман Ўзбекистон учун яхшироқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...