“Миллий тикланиш” Ўзбекистонда ТикТокни тақиқламоқчи
Жамият

“Миллий тикланиш” Ўзбекистонда ТикТокни тақиқламоқчи

746

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистонда Тик-Токни бутунлай тақиқлаш таклифи билан чиққан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда

Бунга сабаб ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб бўлган. Видеода навоийлик икки нафар ўқувчи-қиз   ҳуқуқшунослик дарси пайтида ТикТокда тўғридан-тўғри чиқиш қилиб, синфдошлар ва ўқитувчининг борлигига қарамай, очиқчасига сўкинган.

Партиянинг Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Феруза Мухамеджонованинг таъкидлашича, бугунги кунда қоида тариқасида, ижтимоий тармоқларга мактаб ўқувчилари боғланиб қолиб, у ерда акс этган контент болаларнинг маънавиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис,   мамлакатда болалар учун хавфли ҳудудга айланаётган ТикТок каби манбалардан   тарқалаётган инфоэпидемиянинг олдини олиш учун ҳуқуқий чораларни кучайтириш лозим. Унинг сўзларига кўра, жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлган Навоийдаги вазият мактабларда носоғлом маънавий муҳит ҳукм сураётгани ва ўқув жараёнининг ташкил этилмаганидан далолат бермоқда.

“Навоийда сўконғич қизлар билан бўлиб ўтган ҳодиса нафақат таълим, маҳалла, ҳуқуқ тартибот идоралари мутасаддилари, балки ёшлар тарбиясига бевосита масъул ташкилотларга ва кенг жамоатчилигимизга огоҳлик қўнғироғи бўлиши даркор”, - деди Мухамеджонова. 

Унинг фикрича, вояга етмаганларнинг бу каби ҳатти-ҳаракати учун жавобгарликни кучайтириш, мактабларда тарбиявий жараёнлар даражасини ошириш талаб этилади.

Эслатиб ўтамизки, бир неча ойдан бери Ўзбекистонда ТикТок блокланган. Бу шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонуннинг бузилиши, хусусан, ижтимоий тармоқнинг серверларни Ўзбекистонга ўтказишни истамаслиги билан боғлиқ.

Шу билан бирга, ТикТокнинг оммабоплиги камаймади, ёшларнинг кўпчилиги ундан VPN ёрдамида фойдаланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...