Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. NovoStroy қурилиш компанияси ва Эвелина Рудомёткина компенсация масаласи бўйича ўзаро келишувга эришишган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, куни кеча Batafsil.uz сайтида NovoStroy қурилиш компанияси томонидан уйга кириш жойи сотув офиси билан тўсиб қўйилганлиги учун ўз хонадонига кира олмаётган Миробод туманида яшовчи Эвелина Рудомёткина ҳақидаги хабар эълон қилинган эди.
Узоқ вақт давомида томонлар ўзаро келишувга эриша олмаган эди. Кеча, 13-январь куни ушбу мақола эълон қилингандан сўнг, Эвелина Batafsil.uz га қурилиш компанияси вакиллари у билан билан боғланиб, суҳбат давомида томонлар ўзаро келишувга эришганликларини айтди.
Аёлнинг сўзларига кўра, барча ҳужжатлар имзоланиб, компенсация пули тўланган.
"Кеча биз ҳамма нарсани ҳал қилдик, кечқурун ҳужжатларга имзо чекдик ва бизга пул тўланди. Энди уйдан нарсаларни олиб чиқиш қолди холос. Қурувчилар уйни бўшатишимиз учун вақт беришларини айтишди. Ниҳоят ҳаммаси тугади", - деди Эвелина.
Batafsil.uz мухбири ҳам "NovoStroy" қурилиш компаниясининг вакили билан боғланида у низо ҳал бўлганлигини тасдиқлади.
"Кеча, 13-январь куни биз барча расмий ҳужжатларга имзо чекдик ва Эвелина Рудомёткинага компенсация тўладик", - деди "NovoStroy" компанияси ҳуқуқшуноси.
Изоҳлар мавжуд емас