Загрузка
Загрузка
Мирзиёев аёлларга имтиёзли таълим кредитлари бериш тўғрисидаги қарорни имзолади
Жамият

Мирзиёев аёлларга имтиёзли таълим кредитлари бериш тўғрисидаги қарорни имзолади

660
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Мирзиёев аёлларга имтиёли таълим кредитлари бериш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Ҳужжат республиканинг барча хусусий, хорижий, давлат олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари таълимининг кундузги, сиртқи ва кечки таълимнинг тўлов-контракт шаклларига тегишлидир.

Бундан кейин:

  • тижорат банклари 14 фоиз ставкада таълим кредитлари беради;

  • таълим кредитининг асосий қисми талабанинг ўқиш муддати расмий тугаганидан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил ичида тўланади;

  • таълим кредитини расмийлаштириш ва тўлашда талабанинг доимий даромадга эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахсларнинг биргаликда қарз олувчилар сифатида иштирок этишига йўл қўйилади;

  • "Иижтимоий ҳимоянинг ягона реестри" га киритилган оилаларнинг аёлларига таълим кредитлари ажратиш учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.

Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида тўлов-контракт асосида хотин-қизларнинг ўқиши учун таълим кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...