Загрузка
Загрузка
Мирзиёев хусусий тиббиёт муассасаларига  туғруқлар билан шуғулланишга  рухсат берди
Жамият

Мирзиёев хусусий тиббиёт муассасаларига туғруқлар билан шуғулланишга рухсат берди

1808
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига туғруқларни қабул қилишга рухсат берилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Мазкур ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги қарорига асосан амалга ошади.

Туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиш фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.

Бундан ташқари, мазкур тоифадаги тиббиёт муассасалари туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлган, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастурини доимий юритиш каби имкониятларга эга бўлиши лозим.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...