Мирзиёев талабаларга  шартнома пулини бир йилда тўртга  бўлиб тўлашга рухсат берди
Жамият

Мирзиёев талабаларга шартнома пулини бир йилда тўртга бўлиб тўлашга рухсат берди

1409

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонлик талабаларга шартнома тўловини йилига тўрт мартага бўлиш имконияти берилди. Бу ҳақида 2020 йил учун мўлжалланган Давлат дастурига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича: "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республиканинг олий ўқув юртлари талабаларига ўқув йили давомида камида тўрт марта тенг улушларда ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имкониятини бериш топширилсин".

Бундан ташқари, ОТМ талабаларини яна бир қатор яхши ўзгаришлар кутмоқда:

- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич Ўзбекистон олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга кириш учун давлат буюртмаси параметрлари икки баробар оширилади;

- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка боғлиқ бўлмаган фанлар сони икки баробар камаяди;

- 2020 йилда танлов асосида саралаб олинган 5 та олий ўқув юртини хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги асосида тарнсформация қилиш чоралари кўрилади;

- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида босқичма-босқич тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...