Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Мирзиёев Термиз шаҳри 10 синф ўқувчиси Рухшона Абдураззоқовага автомобиль совға қилган.
Қиз Термиз шаҳридаги Ал-Ҳаким ат-Термизий номидаги 1-сон ёш физик ва математиклар учун мактаб-интернатнинг 10-синфида таҳсил олмоқда. Ўтган йили у Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Ўтган йиллар давомида унинг учта шеърий китоби нашр этилган. Рухшона "Ёш китобхон" кўрик-танловининг Республика босқичида фаол иштирок қилган.
Мирзиёев 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида Термиз шаҳридаги "Боғишамол" маҳалласидаги 9 қаватли янги биноларни кўздан кечириб, иккита оила - Наргиза Раҳимова ва Фаррух Эгамовнинг уйларига ташриф буюрган. Президент янги хонадонлардаги шарт-шароитлар билан танишиб, уй эгалари, шунингдек, Наргиза Раҳимованинг қизи Рухшона Абдураззоқова билан самимий суҳбат қурган.
"Президентнинг кутилмаган ташрифидан жуда ҳаяжонга тушдим, у билан самимий суҳбат қурганимдан ғоят хурсанд бўлдим. Президент мени диққат билан тинглади. Менга “Спарк” машинаси беришини айтганида эса қулоқларимга ишонмадим. Онам ҳам, мен ҳам беихтиёр йиғлаб юбордик", - деди Рухшона Абдураззоқова.
Изоҳлар мавжуд емас