Загрузка
Загрузка
Мирзиёев  томонидан  ОТМлар учун таклиф этилган   асосий  ўзгаришлар
Жамият

Мирзиёев томонидан ОТМлар учун таклиф этилган асосий ўзгаришлар

972
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мурожаатномада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакат ОТМлари учун бир қатор муҳим ислоҳотлар таклиф этилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. Сиз учун улардан энг асосийларини ажратиб олдик.

ОТМларда бюджет жойлари сонини ошириш

Олий таълим муассасалари билан қамраб олинишни тўлов-контракт ҳисобидан эришиб бўлмайди. ОТМларга кириш учун давлат грантлари сонини икки баравар оширишга қандай қарайсиз?

Қизлар учун алоҳида бюджет жойлари

Қизлар учун алоҳида грантлар ажратилади. Хотин-қизлар қўмитаси грантлар асосида ўқишга номзодларни танлаш учун тегишли мезонларни ишлаб чиқиши керак.

Кириш имтиҳонлари янада қулайроқ бўлади

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини оптималлаштириш, қабул шартларини соддалаштириш ва ОТМлар томонидан реал билимларнинг берилишига алоҳида эътибор бериш керак.

ОТМларда она тилидан имтиҳон топширмаса ҳам бўлади

Она тилидан билимларни баҳолаш учун миллий тест тизими яратилиши керак. Бунда талаба исталган вақтда ушбу имтиҳонни топшириши ва сертификат олиш имкониятига эга бўлиб, натижада ОТМга киришда она тилидан тестларни қайта топширишнинг ҳожати қолмайди.

Мутахассисликка тегишли бўлмаган фанлар сони камаяди

Чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда, олий таълим стандартлари такомиллаштирилади, унинг йўналишлари ва ўрганилаётган фанларнинг таркиби қайта кўриб чиқилади. Олинадиган мутахассисликка боғлиқ бўлмаган фанлар сони икки баравар камаяди.

Ўқиш муддати камайтирилади

Биз олий таълимда кредит-модуль тизимига ўтишимиз керак. Жорий йилдан бошлаб педагогик таълимнинг 6та йўналиши учун 3 йиллик ўқиш даври жорий этилади. Бундай ўзгаришлар бошқа йўналишларга ҳам татбиқ этилади.

Молиялаштиришнинг янги тизими

Олий ўқув юртлари босқичма-босқич академик ва молиявий мустақилликка эга бўладилар. Шу йилда 10 та ОТМ ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтади. Бундан ташқари, танлов асосида биз камида 5 университетни аниқлаб, хорижнинг етакчи хорижий ОТМлари билан биргаликда уларнинг трансформациясини бошлаймиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...