Загрузка
Загрузка
Мирзиёев йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун айрим жарималарни камайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бундан ташқари, ID карта ёки паспорт бўлганида, машинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз ҳам бошқариш мумкин бўлади
Жамият

Мирзиёев йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун айрим жарималарни камайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бундан ташқари, ID карта ёки паспорт бўлганида, машинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз ҳам бошқариш мумкин бўлади

770
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мирзиёев йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун айрим жарималарни камайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бундан ташқари, ID карта ёки биометрик паспорт бўлганида, машинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариш мумкин бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Гап «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун ҳақида кетмоқда.

Янги қонун ҳайдовчиларга трнаспорт воситасини бошқараётганда қўлларни ишлатмасдан гаплашиш имконини берувчи bluetooth, қулоқчин ва бошқа қурилмалардан фойдаланишга рухсат беради. Шунингдек, автомобиль саонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик ҳам бекор қилинди.

Яна бир муҳим ўзгариш-кўрсаткичларнинг рухсат этилган умумий хатолигини ҳисобга олган ҳолда тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар (радарлар) томонидан қайд этилган тезликдан соатига 5 километрлик чегирма жорий этилади.

Бундан ташқари, ҳайдовчининг ёнида биометрик паспорт (индентификацион ID-карта) бўлганида қуйидагиларни олиб юрмасликка рухсат қилинади:

  • транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи учун ҳужжат (гувоҳнома)

  • транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш (техник паспорт), шунингдек унинг эгаси бўлмаган тақдирда транспорт воситасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

Шуниси муҳимки, бу қоида 2022 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, қолгани эса бугун 1 декабрь кунидан бошлаб кучга киради.

Бундан ташқари, қуйидагилар учун жарималар миқдори камаяди:

  • автомобил эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси билан машина ҳайдаш учун;

  • суғурта полисида назарда тутилмаган шахс томонидан машинани бошқариш учун;

  • лицензиясиз йўловчиларни ташиш учун.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+