Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча бўлиб ўтган йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этиладиган сериалларни танқид қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Президентимиз бугунги кунда телеканалларда намойиш этилаётган сериалларда аёл образи жуда юзаки, салбий рангларда тасвирланаётгани юртдошларимизнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётганини таъкидлагани.
Шунингдек, бундай ҳолатлар ҳали дунёқараши шаклланмаган қизлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилган.
Мутасаддиларга хотин-қизларнинг ижобий образларини акс эттирувчи юқори сифатли бадиий, кино ва саҳна асарлари яратиш бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилган, бунинг учун мақсадли грантлар ажратилади.
"Мен ақлли қизларимизга юрагимдаги ғояни айтмоқчиман. Бугун биз очиқ жамиятда яшаяпмиз. Биз ушбу имкониятдан фойдаланиб, замонавий ғояларни қабул қилишимиз керак. Бироқ миллий имижимизга зарар етказадиган ўзлигимизни йўқотмаслик учун эҳтиёт бўлишимиз керак", - деди президент.
Мирзиёев камтарлик, поклик, сабр-тоқат, шукроналик ва илмга интилиш каби эзгу қадриятларни тарғиб қилувчи мобиль иловалар ва Интернет платформаларини яратиш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи, Санъат ва маданият жамғармаси раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева “Севимли” телеканалида аёлларга нисбатан зўравонлик саҳналари намойиш этилаётган “Сабрия” сериалини танқид қилган эди.
Кейинчалик телеканалнинг бош директори ва бош муҳаррири ишдан бўшатилди.
Изоҳлар мавжуд емас