Загрузка
Загрузка
Мирзиёев: Ўзбекистонга яхши экология керак, бунинг уддасидан чиқамиз
Жамият

Мирзиёев: Ўзбекистонга яхши экология керак, бунинг уддасидан чиқамиз

608
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга яхши экология керак, бу ҳаво сифатини яхшилаш ва одамлар учун қулай ва муносиб ҳаёт яратиш бўйича қатор дастурларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ахир биз буни амалга ошира оламиз, деди Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта охирида ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида.

““Яшил макон” дастури доирасида баҳор даврида 125 миллион кўчат экишга келишиб олганмиз. Апрель-май ойларида йирик маҳаллаларда 20-30 минг дона, ўрта маҳаллаларда 10-15 минг дона, кичик маҳаллаларда 5 минг дона дарахт экилади",–дея таъкидлади президент (Ўзбекистон–24 телеканали репортажидан олинган иқтибос).

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ҳар-бир шаҳар маҳалласида 5 мингта терак кўчати ўтқазилади. Бошқача айтганда, уйлар ва ариқлар ёнида, автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлаклари яқинида, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳудудларидаги ҳар бир жойга 100 тадан 1 мингтагача терак кўчати экиш керак бўлади. Бу   дарахтларнинг барчасини маҳаллалар ўз балансига олади ва актив сифатида жорий этади.

Шунингдек, президентнинг қўшимча қилишича, Тошкент шаҳри ташаббуси билан ёши бешдан катта бўлган ҳам мевали, ҳам манзарали дарахтлар экиш бошланган. Уларнинг тартибли экиш бўйича    тажриба ҳам орттирилган. Мирзиёев вилоят ҳокимларига ушбу тажрибани ўрганиш ва уни ҳудудларда амалга ошириш бўйича кўрсатма берган.

"Маълумки, "Яшил макон" дастури доирасида фақатгина шу йилда 700 км ирригация тармоқларини ётқизиш ва 260 та қудуқ ўрнатиш режалаштирилган. Шуни таъкидлайманки, менга сон емас, балки сифат муҳимдир. Менга яхши экология керак, бу ҳаво сифатини яхшилаш ва одамлар учун қулай ва муносиб ҳаёт кечириш бўйича қатор дастурларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ахир биз бунининг уддасидан чиқа оламиз", - дея таъкидлади давлат раҳбари.

Мутахассисларнинг фикрича, бир гектар ўрмон қоплами ўртача 200 минг киши истиқомат қиладиган ҳудудни тоза ҳаво билан таъминлайди. Кенг баргли дарахтлар бундай майдонда 5 кг фойдали моддаларни ажратиб чиқаради, бу эса бактерияларни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Яшил боғлар ифлосланган ҳавонинг 85 фоизини тозалаш имкониятига эгадир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...