Загрузка
Загрузка
Мижозларни алдаш инсофданми? QR кодли чекларни талаб қилган  харидорлар “самосуд” қилинмоқда
Жамият

Мижозларни алдаш инсофданми? QR кодли чекларни талаб қилган харидорлар “самосуд” қилинмоқда

601
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда сотувчилардан QR кодли чекларни қонуний равишда талаб қила бошлаган харидорларга нисбатан “самосуд” қилиш ҳолатлари қайд этилган. Сотувчилар чекларни тақдим этишдан бош тортгандан сўнг, мижозлар бу ҳақда махсус илова ёрдамида солиқ хизматига хабар беришган. Бунга жавобан ғазабланган сотувчилар “разборка”   уюштириб, харидорларни сотқинликда айблашган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Яқинда бундай ҳодисаларни акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Улар сотувчилар харидорларни сўроқ қилишлари, ҳақорат ва ҳатто уларга таҳдид қилишлари акс этган.

ИИББ маълумотларига кўра, шундай ҳолатлардан бири Бектемир туманида содир бўлган. 18 март куни икки нафар фуқаро дўкондан мол харид қилган, аммо сотувчи уларга QR кодли чек бермаган. Шундан сўнг улар воқеа ҳақида солиқ органларига хабар беришган. Бу ҳақда хабар топган сотувчи уларни ҳақорат қила бошлаган. Жанжалга яна беш киши қўшилиб, харидорларга таҳдид қилишган.  

Шунга ўхшаш яна бир воқеа 20 март куни Сергели туманида содир бўлган. Бу ерда бир неча киши 25 ёшли йигитни чек берилмагинини солиқ органларига етказганликда айблашган. Сотувчилар мазкур ҳолатда ҳам йигит билан жанжал уюуштиришган, уни ҳақоратлаб, таҳдид қилишган.

Барча қонунбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 (ҳақорат), 183 (кичик безорилик) ва 200 (ўзбошимчалик) моддалари бўйича баённомалар тузилган.

Эслатиб ўтамизки, QR кодли чеклар ҳар бир хариддан 1 фоиз миқдорида кэшбек олиш учун   талаб этилади.

Давлат солиқ қўмитаси хабар беришича, кўплаб дўконлар ва хизмат кўрсатиш объектлари чеклардаги маълумотни қасддан бузади ёки чекларни QR кодсиз бериб, натижада фойдаланувчилар кэшбек ололмайдилар. Бу маҳсулотлар билан боғлиқ фирибгарликни солиқ органларидан яшириш учун қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...