Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Beeline, Mobiuz ва Ucell уяли алоқа операторлари карантин даврида ўз абонентларига қарзга хизмат кўрсатишмайди. Компаниялар телефон алоқаларини ўчириш бўйича ўрнатилган таъқиқ уларга тааллуқли эмаслигини маълум қилишган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати тўлов кечиктирилган ҳолатда ҳам икки ой давомида ўзбекистонликлар Интернет ва телефон алоқасидан узилмаслиги лозимлиги бўйича қарорни имзолаган эди.
Бироқ, уяли алоқа операторларининг расмий саҳифаларида таъкидланишича, ушбу қоида фақат белгиланган линиялар бўйича кўрсатиладиган хизматларга нисбатан қўлланилади. Шунга кўра, мазкур қоида уяли телефон алоқасига тегишли эмас. Beeline, Mobiuz ва Ucell абонентлари операторлар хизматлари учун тўловни игаридагидек ўз вақтида тўлашлари керак.
Компаниялар карантин пайтида ўз абонентларига бошқа қатор имтиёзларни тақдим этишганини эслатиб ўтишди. Фавқулодда хизмат рақамларига бепул қўнғироқлар, айрим янгиликлар сайтлари ва таълим манбаларига ташриф буюрганда Интернет-трафик нархининг камайтирилганиги шулар жумласидандир.
Изоҳлар мавжуд емас