Модернизация натижаси: “Ўзиккиламчиранглиметалл” Марказий Осиёнинг энг экологик ва муваффақиятли корхоналаридан бирига айланмоқчи

29 October 2019, 14:52 24 ... Жамият
Модернизация натижаси: “Ўзиккиламчиранглиметалл” Марказий Осиёнинг   энг экологик ва муваффақиятли  корхоналаридан бирига айланмоқчи

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳар қандай замонавий  саноат  корхонасининг асосий мақсади – ишлаб чиқаришнинг  экологик хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бугунги кунда аксарият давлатларда экологик талаблар арифметик прогрессия даражасида ошиб бормоқда. Бу борада Ўзбекистон ҳам истисно эмас. “Ўзиккиламчиранглиметалл” корхонасининг мазкур йўналишдаги  фаолиятини намуна  сифатида кўрсатиш мумкин.  Корхона ўз саноат қувватларини экологик ва тозалик нуқтаи назаридан Марказий Осиёда  биринчиликка олиб чиқмоқчи. 

Корхона мутахассисларининг  айтишича,  бу мақсадда замонавий жиҳоларни топишнинг  ўзи кифоя эмас. Муҳими,   маҳаллий  шароитларга мос  бўлган жиҳозларни танлай олишдадир. Янги қурилишлар, модернизация ва технологик  янгилаш учун “Ўзиккиламчиранглиметалл”  томонидан жорий йилда 4.5 миллион  доллар маблағни инвестиция қилиш режалаштирилган.  Мисол учун,  қўрғошин қотишмаларини ишлаб чиқариш  цехида янги вентиляция тизимлари ва тозалаш  иншоотларини ўрнатиш белгиланган.  Мазкур лойиҳа  бугунги кунда  Швейцариянинг Abplanalp компанияси билан муҳокама қилинмоқда. Abplanalp - Марказий Европанинг энг йирик  компанияларидан бири бўлиб, кейинги 40 йил давомида металлни қайта ишлаш борасида жаҳон ишлаб чиқарувчиларига замонавий технологияларни етказиб келмоқда. 

“Биз улардан қўрғошин цехи учун таклифларни кутяпмиз. У ерда махсус жиҳозни  талаб этадиган  ва  бир нечта босқичлардан иборат алоҳида мажмуа бўлиши лозим. Мажмуанинг экология ва  энергия тежаш бўйича етакчи  халқаро стандартларга мос бўлиши талаб этилади”, - деб тушунтириш берди “Ўзиккиламчиранглиметалл”  корхонаси  инвестициялар ва  истиқболли  ривожлантириш бўйича директори Александр Бабаянц.

Бундан ташқари,  октябрь ойида корхонага Чехиянинг Soudek делегацияси ташриф буюрган. Soudek молиявий-саноат гуруҳи ҳисобланиб, арзон валюта  кредитларини илгари  суриш билан шуғулланади,  яъни дунё бўйлаб, жумладан Ўзбекистонда ҳам тўғридан-тўғри  кредитлашни амалга ошириб  келади. 

“Чехиялик мутахассислар  заводимизда  уч маротаба бўлиб,  ҳамма нарсани изчиллик билан ўрганиб чиқишди. Охирги ташриф давомида улар металл  чиқиндилари ва алюминий парчаларини  қайта ишлашга мўлжалланган ускунани  жойлаштириш  таклифини беришди.  Ускуна 8 тонналик  роторли  печь, қуйиш машинаси ва Европа стандартларига мос бўлган алюминий  қўймасини  босиб чиқарувчи махсус конвейердан иборат бўлади”- деб айтди Александр Бабаянц.

Мазкур қувватлардан янада самарали фойдаланиш учун “Ўзиккиламчиранглиметалл”  ҳамда “Ўзавтосаноат” ўртасида  дастлабки  музокалар олиб борилиб, унга асосан  маҳаллий алюминийдан фойдаланиш назарда тутилган. Пировардида, янги қуймалар автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

“Биз қўймаларнинг  кимёвий таркибини олдиндан келишиб олдик. Йил якунига қадар қуймалар синов тарзида етказиб берилади. Кейинги йилдан бошлаб эса бир йилда 5 минг тонна ҳажмида тўлақонли ишлаб чиқариш таъминланади”- деб тушунтириш  берди Бабаянц.

Айни пайтда корхона мутахассислари томонидан халқаро тажриба ўрганилмоқда. Шу билан бирга, автомобиль заводлари учун зарур бўлган сифатнинг янада яқори даражасига эришиш учун технологиялар  ўзлаштирилмоқда. Бунинг  натижасида импорт ўрни тўғридан-тўғри босилади. Ҳолбуки,  бугунги кунда алюминий Жанубий Кореядан олиб келинмоқда. 

Йилнинг  яна бир истиқболли лойиҳаси сифатида  шлак ағдармаларини сақлаш  омбори  қурилишини  кўрсатиш  мумкин. Мазкур қурилиш  Тошкентнинг Сергели туманида экологик  вазиятни яхшилаш бўйича  илгари қабул қилинган “йўл харитаси”да  кўзда тутилган. Жорий йилнинг октябрь ойида “Ўзиккиламчиранглиметалл”  вакиллари томонидан ушбу объектнинг  қурилиши бўйича техник топшириқ Ўзбекистон геология ва рангли  металлургия  илмий-тадиқот ва  лойиҳа-қидирув институтига тақдим этилган.

Александр Бабаянцнинг сўзларига кўра, - “Бундан ташқари, пудрат йўли  билан қўрғошинни қайта ишлаш бўйича тозалаш иншоотларни  ўрнатмоқчимиз.  Хусусан, аккумулятор  батареяларини  утилизация қилиш режалаштирилган. Даставвал,  биз Россия-Чехия  "СовПлим" корхонасининг Тошкент филиали лойиҳасини кўриб чиқяпмиз.  Ҳозирги кунда  лойиҳа қиймати бўйича улар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқариш  қувватларини  модернизация қилишда энергия сарфлашни тежаш ва  газдан фойдаланишни қисқартириш ҳам назарда тутилган.

“Модернизациядан сўнг  махсус горелкалар “тоза кислород” билан  ишлайди. Бунинг самарасида табиий газдан фойдаланиш 35-45 фоизга камайиб, яхлит ишлаб чиқариш жараёни самарадорлиги сезиларли  даражада ошади. Унинг учун замонавий кислород станцияси ёки алоиҳад кислород баллонларни ўрнатиш зарур. Буларнинг барчаси замонавий технология ҳисобланиши боис, барча жабҳаларини пухта ўрганиш ва Ўзбекистон учун керакли ҳамда самаралисини танлашимиз зарур”, - деб айтди инвестициялар ва  истиқболли  ривожлантириш бўйича директор. 

Унинг айтишича,  янги  ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни янада тоза килишга кўмаклашади.  Масалан, модернизацидан сўнг  аксарият газлар печнинг  ўзида қолиб, ёниб кетади. Натижада ҳавога  зарарли  чиқиндилар миқдори ҳам камаяди. 

Умуман олганда,  “Ўзиккиламчиранглиметалл”   томонидан  ишлаб чиқаришни модернизация қилиш борасида Германия, Польша,  Хитой,Туркия ва бошқа давлатдаги ўнлаб етакчи ишлаб чиқариш компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида дунёнинг кўплаб давлатларида харидорбоп ва рақобатардош бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш имкониятини яратади.  
Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш