Загрузка
Загрузка
Молия вазирлиги: пенсияни етказиб бериш учун 1 фоиз хақ пенсионерлар  эмас, давлат қоплайди
Жамият

Молия вазирлиги: пенсияни етказиб бериш учун 1 фоиз хақ пенсионерлар эмас, давлат қоплайди

522
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пенсионерлар пенсиянинг етказиб берилгани учун 1 фоизни тўлашмайди, бу харажат давлат томонидан қопланади. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбирига Молия вазирлиги маълум қилган.

Эслатиб ўтамизки, кеча президентнинг “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялари ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унда “кўчма кассалар томонидан фуқароларга нақд шаклда пенсия, нафақа ва моддий ёрдам етказиб бериш хизматлари учун “Халқ банки” тўланадиган сумманинг 1 фоизи миқдорида ҳақ ундиради”, деб таъкидланган.   Кўпчиликда бу ҳақ пенсионерлар томонидан тўланади, деган фикрга олиб келган.

Молия вазирлиги бундай эмаслигини айтиб, барча етказиб бериш харажатлари давлат томонидан қопланишини билдирган.

Хусусан, пенсионерлар 1 фоиз тўламайди. Етказиб бериш учун харажатлар давлат томонидан қопланади. Аксинча, пенсияни картага оладиган пенсионерларга давлат қўшимча равишда пенсиянинг 1 фоизини тўлайди. Хуллас, энди пулларни "пластик"ка олиш янада фойдали бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+