Загрузка
Загрузка
Молия вазирлиги Ўзбекистонга божсиз киритиладиган маҳсулот  меъёрини беш  бараварга қисқартиришни таклиф  қилмоқда
Жамият

Молия вазирлиги Ўзбекистонга божсиз киритиладиган маҳсулот меъёрини беш бараварга қисқартиришни таклиф қилмоқда

617
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Молия вазирлиги Ўзбекистонга божсиз киритиладиган маҳсулот меъёрини беш бараварга қисқартиришни таклиф қилган.

Мазкур чора давлат раҳбарининг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Хусусан ҳужжатда 2021 йил 1 январдан бошлаб божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахснинг манзилига келиб тушадиган товарларни республикага олиб киришнинг энг юқори меъёрини, бир календарь чоракда биринчи қабул қилинганда, 1000 AҚШ долларидан 200 AҚШ долларигача тушириш ва брутто оғирлиги 10 килограммдан ошмаслиги бўйича берилган таклиф маъқулланмоқда.

Аввалроқ, Давлат божхона қўмитаси халқаро курьерлик жўнатмаларида божхона тўловларидан қочиш мақсадида "шахсий фойдаланиш учун" ниқоби остида катта миқдордаги тижорат юклари аниқланаётганини маълум қилган эди. Бу маҳсулотлар "шахсий эҳтиёжлари учун" дейилган мезонларга жавоб бермайди ва мамлакат ички бозорида сотишга мўлжалланган.

Мисол учун, божхона ходимларининг айтишича, халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб келинаётган тижорат товарларни яшириш учун бир турдаги моллар партияси бир неча "посилкалар"га бўлиниб, уларга номигагина бошқа товарлар ҳам жойлаштирилади.

Амалдаги тартибга кўра, божга тортилмайдиган ва жисмоний шахслар томонидан республикага товарларни олиб киришнинг максимал меъёрлари қуйидагича белгиланган:

- бир календарь чораги давомида - халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахсга етказиб бериладиган товарлар учун – 1000 доллар миқдорида;

- халқаро почта жўнатмалари орқали омонидан жисмоний шахсга етказиб бериладиган товарлар учун- 100 доллар миқдорида.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...