Загрузка
Загрузка
Москвада мигрантлар учун меҳнат патенти 7 фоизга  қимматлашди
Жамият

Москвада мигрантлар учун меҳнат патенти 7 фоизга қимматлашди

548
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА Москвада хорижликлар учун меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патент 7 фоизга қимматлашди.

Пойтахт солиқ қонунчилигига тегишли ўзгартириш Москва шаҳар Думаси томонидан жорий этилди. 2020 йилдан бошлаб хорижлик ишчилар патент учун бир ойда 2019 йилда амал қилган 5000 рубль ўрнига ойига 5350 рубль тўлайдилар.

2018 йилда ушбу ҳужжат нархи 4500 рублни ташкил этган эди.

Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан буён Москвада ишлаш учун патент олишмоқда.

Москва Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки баҳолашига кўра, 2019 йилда чет эл фуқароларидан патентлар учун жисмоний шахслар даромад солиғи кўринишидаги тушум 18 миллиард рублни ташкил этган. 2019 йилнинг декабр ойи ўртасида 427 минг киши ушбу ҳужжатни расмийлаштирган.

Москва мэри Сергей Собяниннинг таъкидлашича, шаҳарга ишлаш учун келган ҳар қандай меҳнат мигранти солиқ тўлаши шарт. Собянин 2019 йилнинг 28 октябрь куни ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича умумшаҳар йиғилишида: "Мигрантлар иш берувчи учун Россия фуқароларидан арзонга   тушмаслиги керак. Бу жуда муҳим ёндошув деб ҳисоблайман. Биз Москвага ишлаш учун келган ҳар қандай киши рўйхатдан ўтиши ва москваликлар сингари солиқ тўлашини таъминлашга эришишимиз лозим ", -деб айтди.

Илгарироқ маълум бўлишича, Москва вилояти ҳукумати ҳам 2020 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархини 250 рублга оширишни режалаштирган. Яъни ушбу вилоятда ишлашмоқчи бўлган мигрантлар бир ойда 5.1 минг рубль тўлашлари лозим бўлади. Бу ҳақида Интерфакс хабар қилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...