Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар ўрнатилди
Жамият

Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар ўрнатилди

879

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлган. Ёзувлар ҳозирча битта бекатга ўрнатилган. Бу ҳақда Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тожик ва ўзбек тилларидаги йўл кўрсаткичлари Москва метроси Бутово йўналиши “Лесопарковая” бекатига ўрнатилган. Бу тасодифан танланмаган, сабаби – мазкур бекатдан автобуслар миграция марказигача қатнайди.

Аввалроқ, Москванинг иқтисодий сиёсат ва ер-мулк муносабатлари бўйича вице-мэри Владимир Ефимов шаҳарда мигрант ишчиларга жиддий тақчиллик борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, пойтахтга ҳозирда 200 минг нафар хорижлик ишчига талаб мавжуд.

Амалдорнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда қурувчилар ва бошқа иш берувчилар "бир-биридан ишчиларни сотиб олмоқда" ва бу мигрантлар хизмати нархининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Ефимовнинг умид қилишича, яқин орада меҳнат мигрантларининг Россияга киришига ўрнатилган тақиқлар юмшатилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...