Загрузка
Загрузка
Москвада  ишлаётган  такси ҳайдовчилари ва курьерлар коронавирусдан бепул эмланиши мумкин
Жамият

Москвада ишлаётган такси ҳайдовчилари ва курьерлар коронавирусдан бепул эмланиши мумкин

486
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москва транспорт департаментига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Москвада ишлаётган такси ҳайдовчилари ва курьерлар коронавирусдан бепул эмланиши мумкин бўлади.

Илгарироқ, "Яндекс" Москва ҳукуматидан фуқаролиги ва мажбурий суғурта полисининг мавжудлигидан қатъий назар, такси ҳайдовчилари ва курьерларни бепул эмлашни сўраган эди. Айни пайтда вирусга қарши эмлаш учун албатта полис керак бўлади.

"Биз "Яндекс"нинг таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Такси ҳайдовчилари кўплаб одамлар билан алоқада бўлишади. Демак вакцина нафақат уларни, балки бу хизматдан фойдаланувчиларнинг барчасини ҳам ҳимоя қилади. Аввалроқ, Москва мэрининг қарори билан трнаспорт мажмуаси ходимларини эмлаш бошланди", - дея қайд этмоқда Москва транспорт департаментининг матбуот хизмати.

Департамент маълумотига кўра, Москва транспорт тизими устувор соҳа сифатида эътироф этилган. Ҳозирги кунда транспорт деполарида ходимлар учун 6 та кўчма эмлаш пунктлари фаолият олиб бормоқда.

"Биз биргина “Яндекс” учун эмас, балким барча такси компанияларининг такси ҳайдовчилар учун эмлашни ташкил қилишга тайёрмиз. Биринчи навбатда Россия Федерацияси фуқаролари эмланишлари мумкин бўлади. Барча компаниялар, шунингдек, турли етказиб бериш хизматларининг курьерларини таклиф қиламиз. Кейинги хабарларимизда локация манзиллари ҳақида маълумот берамиз", - дея қайд этмоқда департамент.

"Бу касб эгаларининг барчаси кўплаб одамлар билан мулоқот қилишга мажбур. Эмлаш вирус тарқалишининг олдини олишга, шуниндек мутахассисларнинг меҳнати ҳамда   бутун Москва транспорт тизими йўловчиларининг хизматдан фойдаланишларини хавфсиз қилишга ёрдам беради", - деди Москва транспорт департаменти раҳбари Максим Ликсутов.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...