Москвалик шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонда ўз фаолиятини  якунлади. Улар 5 мингдан ортиқ  беморларга ёрдам кўрсатишди
Жамият

Москвалик шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади. Улар 5 мингдан ортиқ беморларга ёрдам кўрсатишди

624

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Москвалик шифокорлар жамоаси икки ҳафталик хизмат сафаридан сўнг Ўзбекистондан қайтди. Жарроҳ Константин Покровский раҳбарлигидаги Москванинг 35 нафар шифокорлари COVID-19га қарши курашиш борасида ўзбекистонлик мутахассисларга ёрдам кўрсатишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Биринчи навбатда жамоамизга Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни ўрганиш вазифаси юклатилди. Бу давлатга етиб келгач, даставвал ҳоким билан учрашиб, республикада коронавирус билан касалланиш ҳолатини муҳокама қилдик. Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари билан биргаликда мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди. Москвалик мутахассислар COVID-19га дучор бўлган кишилар даволанаётган ўнлаб шифохоналарга ташриф буюриб, 5 мингдан ортиқ беморни кўрикдан ўтказишди. Жонлантириш ва интенсив терапия бўлимида даволанаётган касаллар шулар жумласидандир", – деди шифокорлар гуруҳи раҳбари Константин Покровский.

Янада самарали фаолият олиб бориш учун ҳар бир шаҳарга шифокорлар гуруҳи бириктирилди. Мутахассислар олтита йирик шаҳар: Қарши, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Термизда ишлаб, олис жойларга ҳам ташриф буюрилди.

Ўзбекистонда икки ҳафталик иш давомида Москвалик шифокорлар ҳар куни турли даражадаги оғирликдаги юзлаб беморларни кўрикдан ўтказиб, ҳар кунлик жараёнларда ҳам иштирок этишди. Россиялик шифокорлар даволаш тактикасини тўғрилаш, дори-дармон терапиясидан фойдаланиш ва касалларни респиратор жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ўз тавсияларини бериб келишди. Реаниматорлар жамоаси жонлантириш бўлимидаги оғир беморларни кўздан кечиришди.

Кўп тармоқли шифокорлар жамоаси эпидемиологлар, реаниматологлар, фармацевтлар, вилоят соғлиқни сақлаш идораси вакиллари билан учрашувлар ўтказишди. COVID-2019 қарши курашиш доирасида билимларни ошириш курслари ишлаб чиқилди.

Кўп тармоқли жамоа юқумли касалликлар шифокорлари, анестезиологлар, реаниматологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностикаси шифокори, анестизиолог – ҳамширалар, эпидемиологлар, кислород-газлаштириш хизмати раҳбари, пульмонологлар ва терапевтлардан ташкил топган. Улар Москвадаги ўн бешта етакчи шифохоналар, шунингдек, Москва Соғлиқни сақлаш департаментининг учта болалар ва иккита юқумли касалликлар шифохонасида асосий фаолият юритишади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...